378

Тез орада “Барселона”ни тарк этадиган Андрес Иньеста кетиш олдидан барчага ўз миннатдорчилигини билдирди.

“Бугун мен учун жуда оғир кун, аммо мен бу ерда ажойиб 22 йилни ўтказдим. Дунёнинг энг зўр клуби шарафини ҳимоя қилиш чексиз ғурур ва завқ бағишлайди.

Мен жамоадошларимга ва умуман барча-барчага раҳмат айтаман. Барчангизни жуда қаттиқ соғинаман. Мухлисларга раҳмат, менга берган барча муҳаббатингиз учун. Бу ерга бола бўлиб келганимдан бошлаб то кетар чоғимда ўзимни ҳақиқий эркак сифатида ҳис қилишга ёрдам берганингиз учун раҳмат”, - дейди Иньеста.

Маълумотларга қараганда 33 ёшли испаниялик футболчига Хитой ва Япония клубларидан жиддий таклифлар бўлмоқда.

Sports.uz 2018