Ҳамдамовнинг премьер-лигадаги дебюти Галиулиннинг жамоасига қарши содир бўлиши мумкин ёхуд бугун Россияда ўзбек дербисини кўрамизми?

903

Ҳамдамовнинг премьер-лигадаги дебюти Галиулиннинг жамоасига қарши содир бўлиши мумкин ёхуд бугун Россияда ўзбек дербисини кўрамизми?

Аввал хабар берганимиздек кеча Махачкаланинг “Анжи” клуби кеча ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Достонбек Ҳамдамов билан 1,5 йиллик шартнома имзолаганини эълон қилган эди.

Таъкидлаш керакки, ҳамюртимизнинг Россия премьер-лигасидаги дебюти бугун бошқа бир ўзбекистонлик футболчи – Вагиз Галиулин тўп сурадиган “Тосно”га қарши баҳсда содир бўлиши мумкин.

“Анжи” ҳамда “Тосно” жамоалари ўртасидаги учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 21:00да Махачкаладаги “Анжи Арена”да бошланади.