1841

Бугун Россия Премьер-лигасида 23-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Куни кеча “Анжи” сафига бориб қўшилган Достонбек Ҳамдамов бугун ўзининг дебют учрашувини ўтказди.

Унинг дебют ўйини яна бир ҳамюртимиз Вагиз Галиулин тўп сурадиган “Тосно”га қарши баҳсга тўғри келди. Мазкур беллашувда махачқалаликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳамдамов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 71-дақиқада заҳирага олинди. Галиулин эса одатдагидек тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Россия Премьер-лигаси. 23-тур

Анжи – Тосно 2:0 (2:0, 0:0)

Голлар: 1:0 – 17 Антон, 2:0 – 43 Антон.

Анжи – Будаков, Тетрашвили, Полуяхтов, Брызгалов, Самарджич, Антон, Хамдамов (Бакаев, 71), Данченко, Хубулов (Прудников, 86), Лескано (Калмыков, 76), Будковский.

Тосно – Юрченко, Маргасов (Нуну Роша, 73), Чернов, Буйволов, Дугалич, Полетанович, Труйич (Макаров, 46), Жигулев, Галиулин, Погребняк (Мелкадзе, 53), Рикардиньо.

Огоҳлантириш: Макаров (48).

Sports.uz 2018