Гаттузонинг жаҳли чиқди

383

Гаттузонинг жаҳли чиқди

“Милан” клуби бош мураббийи Женнаро Гаттузо Италия А  Сериясининг навбатдаги турида “Кьево”га қарши кечадиган  баҳсда иштирок этиши мумкин бўлган футболчилар номини маълум қилди.

Эътиборлиси, Гаттузо хорватиялик ҳужумчи Никола Калинични учрашув қайдномасига киритмади. Унинг жароҳати йўқ ва мураббий билан ҳам яхши алоқада.

Фақат италиялик мутахассис Калиничнинг машғулотлардаги ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилмаяпти. Калинич “россонерилар”нинг сўнгги 11 баҳсининг бор йўғи 3 тасида асосий таркибда бошлади ва уларнинг барчасида заҳирага олинди.

Калинич бу баҳсларда бирорта гол  киритгани йўқ. Ма`лумот учун, “Милан” – “Кьево” ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 19.00 да старт олади.