690 0

“Пахтакор” ёзги танаффус даврида ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Туркияга жўнаб кетди.

20-30 июнь кунлари Туркиянинг Картепе шаҳарчасида "шерлар" хориж йиғини ўтказади. Ушбу йиғинга Шота Арвеладзе 24 футболчини жалб қилган. SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, футболчилар орасида “Насаф”нинг собиқ ҳужумчиси Драган Черан ҳам бор. Энди футболчи “шерлар” шарафини ҳимоя қилади.

Маълумот ўрнида, Туркия йиғинида учта назорат ўйинида майдонга тушиши режалаштирилган.