БААдаги “ўзбек дербиси”да Ҳайдаровнинг асаблари чидамади

971

БААдаги “ўзбек дербиси”да Ҳайдаровнинг асаблари чидамади

Бугун БАА Про-лигасида 18-тур ўйинлари давом эттирилди. Бу тур Отабек Шукуров тўп сурадиган “Шаржа” жамоаси ўз майдонида  Азизбек Ҳайдаров фаолият олиб борадиган “Ажман”ни қабул қилди.

Мазкур беллашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ҳар иккала ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлади.

Ҳайдаров 21-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Биринчи бўлим сўнггида эса у иккинчи сариқ карточкасини олди ва майдондан четлатилди.

Шукуров эса одатдагидек тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

БАА Про-лигаси. 18-тур

“Шаржа” – “Ажман” 1:0

Гол: Солиҳ (17).