1204 0

Аргентина футбол ассоциацияси президенти Клаудио Тапиа терма жамоа устози Хорхе Сампаоли ЖЧ-2018 давомида истеъфога чиқарилмаслиги ҳақида таъкидлаб ўтди.

“Бу миш-мишлар ҳеч қандай ҳақиқатга яқин эмас”, - дея Тапианинг сўзидан иқтибос келтиради A Bola нашри.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Аргентина терма жамоаси футболчилари Хорватиядан (3:0) учралган йирик мағлубиятдан сўнг Сампаолининг истеъфога чиқишини талаб қилишгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.