376 0

Аргентина терма жамоаси Россия яшил майдондарида ўзининг жаҳон чемпионатлари тарихидаги шахсий антирекордини ўрнатди.

Аниқроғи, “альбасетлар” мундиалларнинг кетма-кет 4та (2та дуранг, 2та мағлубият) баҳсидан буён ғалаба қозона олмаяпти. Эслатиб ўтиш лозимки, Месси ва унинг жамоадошлари Бразилияда бўлиб ўтган ЖЧ-2014нинг ярим финалида Голландия билан асосий вақтда дуранг қайд этишган ва пенальтилар сериясида ғалаба қозонишган эди. Финалда эса улар 1:0 ҳисобида Германияга ютқазиб қўйишган.

Бу омадсизлик ЖЧ-2018да ҳам давом этмоқда. Аргентина гуруҳнинг илк баҳсида Исландия билан (1:1) дуранг қайд этишган бўлишса, кеча иккинчи учрашувда Хорватияга (3:0) йирик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйишди.