368

Лондоннинг "Арсенал" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийлигига Микель Артетани олиб келиш фикридан воз кечди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

BBC нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” раҳбарияти жамоа бошқарувига нисбатан тажрибалироқ бўлган 46 ёшли Унаи Эмерини таклиф этишни режалаштиришмоқда. Эслатиб ўтиш лозимки, ушбу испаниялик мутахассис яқиндагина ПСЖдаги фаолиятига якун ясаган эди.

Маълумотларга кўра “Арсенал” Эмерининг тайинланиши ҳақдиа келгуси ҳафтада расман эълон қилади.

Sports.uz 2018