А Серияда энг кўп ўйин ўтказган 5 футболчи

572

А Серияда энг кўп ўйин ўтказган 5 футболчи

“Ювентус” клуби дарвозабони Жанлуиджи Буффон куни кеча ўзининг А Сериядаги 612-ўйинини ўтказди ва бу борада “Рома” ҳужумчиси – Франческо Тоттига етиб олди. Шу муносабати билан эса бугун биз А Серияда энг кўп ўйин ўтказган футболчилар бешлиги билан сизларни тамиштиришни мақсад этдик.

5. Жанлука Палюка – 592 та ўйин

Фаолияти давомида “Сампдория”, “Интер”, “Болонья” ва “Асколи” каби жамоаларда ўтказган Палюка А Серия доирасида 592 ўйинда майдонга тушган Палюка Буффонга қадар А Серияда энг кўп ўйин ўтказган дарвозабон бўлиб келаётган эди. Шунча баҳсда жамоаси дарвозасини қўриқлаган Палюка фақатгина бир бор Скудеттони қўлга киритган холос.

3-4. Франческо Тотти – 612

Тотти мана 25 мавсумдирки “Рома” сафида жавлон урмоқда. Франческо бугунги кунга қадар А Серияда 612 та баҳсда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 250 марта ишғол этишнинг уддасидан чиққан. Айтганча, А Серия тўпурарлари орасида иккинчи ўринда турган Тотти ҳам фақатгина бир бор Скудеттони қўлга киритган.

3-4. Жанлуиджи Буффон – 612

Буффон А Сериядаги 612 учрашувнинг 168 тасини “Парма”, қолган 444 баҳсни эса “Ювентус” либосида ўтказган. Қолаверса, Буффон “Ювентус” гвардиячилари орасида ҳам иккинчи ўринни эгаллаб турибди. “Жижи” 7 бор Скудеттони қўлга киритишга эришган.

2. Хавьер Занетти – 615

1995-2014 йилларда “Интер” сафида тўп сурган Занетти шунча вақт давомида А Серияда 615 та ўйин ўтказган бўлиб, 12 бор гол киритишга муваффақ бўлган. Аргентиналик собиқ футболчи 5 бор Скудеттони қўлга киритишга муваффақ бўлган.

1. Паоло Мальдини – 647

1985-2009 йилларда фаолият юриган Мальдинилар оиласининг кичик вакили “Милан” тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчи ҳамдир. Паоло Италия чемпионатида 29 бор рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган. Мальдинида Скудеттолар сони эса 7 тани ташкил этади.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади