Фьюри Жошуа ва Уайлдер билан урушмоқчи

482

Фьюри Жошуа ва Уайлдер билан урушмоқчи

Супер оғир вазн тоифасида Буюк Британия янги чемпиони Хьюи Фьюри британиялик Энтони Жошуа ёки америкалик Деонтей Уайлдер билан жанг қилмоқчи. 13 май куни Фьюри Буюк Британияда Сэм Сэкстонни мағлуб қилиб, чемпионликни қўлга киритди.

Бу ғалабамни отамга бағишлаган бўлардим. Мен фаол тайёргарликлар ўтказидим ва Сэкстонга қарши рингга чиқдим. Бу жангда ўз кучимга ишонгандим ва бу натижасини берди. Орзуим – жаҳон чемпиони бўлиш. Мен жаҳон чемпионлик камарларига эгалик қилаётган Жошуа ёки Уайлдер билан урушишга тайёрман, – дея Фьюрининг сўзларини келтиради Boxing Scene нашри.