1627

Профессионал рингда мағлубият нималигини билмай келаётган Қудратилло Абдуқаҳҳаров навбатдаги жангини Малайзияда ўтказади. Бугун мазкур жанг олдидан вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди.

Субанг-Жая шаҳрида бўладиган ушбу жанг 12 раунд этиб белгиланган. Мазкур тўқнашувда ҳамюртимизга венгриялик тажрибали чарм қўлқоп устаси Лацло Тоз рақиблик қилади ва "World Boxing Council Silver" чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Унинг рақиби профессионал рингда жами 29 та жанг ўтказиб, шулардан 25 тасини ғалаба (17 нокаут) қозонган бўлса, 1 марта дуранг қайд этган.

Қуйида вазн тортиш маросимидан олинган видеолавҳа билан танишиш имконига эгасиз.

Sports.uz 2018