1892

Профессионал боксчимиз Азизбек Абдуғофуров ўзининг навбатдаги жангини бугун, 17 март куни Малайзиянинг Субанг-Жая шаҳрида ўтказади.

Ҳамюртимиз фаолиятидаги 10-жангда Жанубий Африка Республикаси вакили Алфонсо Тиссен билан куч синашади. Бу боксчи 2013 йил профессионал рингга кириб келган ва шу вақтга қадар 13 та жангдан 10 тасини ўз фойдасига ҳал қилган бўлса, яна 1 мағлубият ва 2 дуранг қайд этган.

Жанг саккиз раунд этиб белгиланган.

Азизбек ҳисобида эса 9 та жанг бўлиб, боксчимиз уларнинг барчасида рақибларини мағлуб қилган. Шулардан 4 таси нокаутдир.

Эслатиб ўтамиз, шунингдек ушбу бокс кечасида яна бир енгилмас боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳаров венгриялик тажрибали чарм қўлқоп устаси Лацло Тоз билан учрашади.

Sports.uz 2018