Баҳодир Жалолов профессионал боксда қачон рингга кўтарилиши аниқ бўлди

1693

 Баҳодир Жалолов профессионал боксда қачон рингга кўтарилиши аниқ бўлди

Бокс бўйича "Uzbek Tigers" жамоаси аъзоси Баҳодир Жалолов профессионал боксга ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Баҳодир профессионаллар ўртасидаги ўзининг илк жангини Нью-Йоркдаги "Foxwoods Casino"да 5 май куни ўтказиши аниқ бўлди. Бироқ кучли зарбага эга бўлган боксчимизга ушбу жангда ким рақиб бўлиши аниқ бўлгани йўқ.

Sports.uz интернет портали мухбири Баҳодир Жалолов билан боғланиб, бўлажак жангга тайёргарлик қандай ўтаётгани ва келгусидаги режалари ҳақида суҳбатлашди.

"Ассалому алайкум. Насиб қилса 5 май куни профессионал боксдаги илк жангимни ўтказаман. Ҳозирда менга ким рақиб бўлишини билмайман. Бироқ мен шу кунги баҳсга жиддий тайёрланмоқдаман. Биз Майами шаҳрида кунига икки маротаба машғулотларга қатнамоқдамиз. Худо хоҳласа илк жангимни ғалаба билан бошлайман. Сўнгра, 6 май куни юртимизга қайтаман ва "Uzbek Tigers" жамоаси сафида 11 май куни бўлиб ўтадиган жангга тайёргарликни давом эттираман", - дейди Баҳодир Жалолов.

Sports.uz